Анжуман ҳақида

2022 йил 6-8 октябрь кунлари Бухоро муҳандислик-технология институтида Ҳалқаро Малайзия маданият ва мулоқот маркази (Малайзия) билан ҳамкорликда «Амалий физика, ахборот технологиялари ва муҳандислик» («Conference on Applied Physics, Information Technologies and Engineering») (APITECH-IV-2022) IV Халқаро анжумани ўтказилади.

Анжуманда иштирок этиш учун Республика, хорижий университетлар, академик институтлар, ишлаб чиқариш корхоналари, лойиҳалаш ҳамда илмий-тадқиқот марказларидан олим ва мутахассислар таклиф этилади.
Анжуман мақсади – амалий физика ва ахборот технологиялари замонавий усулларини юқори технологияли ишлаб чиқаришда, аэрокосмик, энергетика, кимё ва нефт-газ муҳандислиги, машинасозлик соҳаларида қўллаш, шунингдек, нейроинформатика замонавий йўналишларида, мураккаб тизимларни тадқиқ қилиш, чизиқли ва стационар бўлмаган ҳамда фазовий турли жараёнларни моделлаштириш соҳаларида қўллаш бўйича етакчи мутахассислар билан тажриба алмашишдан иборат.

Анжумандаги мақолаларнинг чоп этилиши

Анжуманда рўйхатдан ўтказилган ишлар антиплагиат дастуридан ва муҳаррирлар кенгаши муҳокамасидан кейин инглиз тилида мақола сифатида Scopus/WoS халқаро базаларида эътироф этилувчи Journal of Physics: Conference Series (JPCS) журналида (анжуман сайтида келтирилган талаб ва шаблон асосида расмийлаштирилган бўлиши лозим) чоп этилади. Мақолалар MSWord дастурида 4 бетдан 6 бетгача бўлган шаклда тақдим этилади.

Анжуман ҳамкорлари

Анжуман илмий дастурининг асосий йўналишлари

Конденсацияланган моддалар физикаси

Нанофанлар ва нанотехнологиялар

Оптик физика, квант электроникаси ва фотоника

Муҳандисликлик ва саноат физикаси

Назорат-ўлчов метрологияси ва стандартлар

Кибернетика, информацион тизимлар ва Индустрия 4.0

Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва киберфизик тизимлар

Материалшунослик, аэрокосмик технологияси ва муҳандислиги

Номувозанатли тизимларни моделаштириш

Энергетика, кимё, экология муҳандисиги

Нефть ва газ муҳандислиги

Нейроинформатика, унинг қўлланилиши ва катта маълумотларни таҳлил қилиш

Тўлов бадаллари
Мақола инглиз тилида ва журнал талаблари асосида расмийлаштирилган бўлса
2 100 000 сўм
Инглиз тилига таржима қилиш хизмати бетлар сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
6 бетдан ошган мақолаларнинг қўшимча ҳар бир бети учун
170 000 сўм.
Журнал талаби асосида расмийлаштириш учун қўшимча
250 000 сўм.
Тўловлар мақола антиплагиат дастуридан ўтказилиб ижобий натижа олингандан сўнг қуйида келтирилган ҳисоб рақамига ўтказиб берилади. Тахририят кенгаши томонидан муаллифга билдиришнома етказилгандан сўнг (Масалан: APITECH-IV-2022-1005 (тўлов мақсадига мана шу ёзув ва рақамларни кўрсатган ҳолда “APITECH-IV-2022-1005 рақамли мақола учун тўлов”) ёшилиши шарт) 2022 йилнинг 20 октябрига (энг охирги муддат) қадар тўлаб берилиши лозим. Акс ҳолда мақола муаллиф томонидан инкор этилганлигини билдиради.
Банк реквизитлари
Бухоро муҳандислик-технология институти
Бухоро шаҳри Қ.Муртазоев кўчаси 15 уй, Tel.: 0365 223-84-79
ш/ҳв 400110860064017094100079004
ИНН -201504781 OKONX 92110
MБ ББ XKKM Тошкент ш. МФО-00014
Бухоро вилоят Ғазначилик бошқармаси
ИНН -201122919. ҳ/р 23402000300100001010
Анжуман жойи
Анжуман 2022 йилнинг 6-8 октябрь кунлари Бухоро муҳандислик-технология институтида (Бухоро шаҳри, Қ.Муртазоев кўчаси, 15-уй) ўтказилади. ZOOM платформаси орқали онлайн сессияда иштирок этишингиз мумкин.

Анжуман ҳақида асосий маълумотлар

Материаллар, талаблар ва шаблонлар

Мақолаларни расмийлаштириш учун талаблар

Мақолалар MSWord дастурида 4 бетдан 6 бетгача бўлган шаклда тақдим этилади.
Мақола 4-6 бет оралиғида бўлиши ва 1,0 интервалда (юқоридан 4 см, чап ва ўнг томондан 2,5 см, пастдан 2,7 см, варақ бичими А4 форматда, 210х297мм), Microsoft Word муҳарририда, матнлар Times New Roman, 11 ўлчамли шрифтда бўлиши талаб этилади.
Мавзу қорайтирилиб, варақнинг ўртасидан ёзилади, кейинги қаторларга муаллиф(лар)нинг исми-шарифи (инглиз тилида паспорт бўйича), иш жойи ҳамда биринчи муаллифнинг электрон почтаси (E-mail) ёзилади.
Мақоладаги маълумотлар, фактлар ва статистикаларнинг тўғрилигига муаллифлар масъулдир. Мақоладаги маълумотлар бирор журнал ёки анжуман материалларида эълон қилинмаган бўлиши шарт. Мақолада албатта жадвал (чизма ёки расм)лар манбалари аниқ кўрсатилиши, қисқартма сўзларга изоҳ берилиши лозим. Мақола ичидаги ҳаволалар “[1]” каби тартибда белгиланади. Мақола сўнгида фойдаланилган адабиётлар фойдаланиш кетма-кетлиги бўйича ёзилиши керак.
Анжуманда битта муаллифдан иккитадан ортиқ мақола қабул қилинмайди.
Халқаро илмий журналларнинг аксарияти тажриба тадқиқот натижаларини тавсифловчи мақолага қуйидаги асосий қисмлардан иборат талабни белгилайди: Кириш, Усуллар, Натижалар ва Мунозара (Introduction, Methods, Results, and Discussion - IMRAD).
Илмий мақола бўлимларининг тузилиши батафсил қуйидаги кўринишга эга. Агар мақола назарий изланишларга бағишланган бўлса, унда «Methods» бўлими «Theoretical Basis»га (Назарий Асос) алмаштирилади. Мақоланинг Кириш, Усуллар, Натижалар ва Мунозара бўлимлари – мақоланинг асосий қисми (Article Body), деб аталади. Муаллиф асосий эътиборни мақола асосий қисмига қаратиш керак!

Мақолалар учун талаблар ва мақолаларни расмийлаштириш учун шаблонлар

Мақола бўлимларини расмийлаштириш ҳақида батафсил маълумотлар

Лицензия келишуви IOP Publishing

Маъруза ва мақолаларни нашрга топширадиган барча муаллифлар лицензия шартномаси билан танишишлари керак.

Лицензионное соглашение сборников IOP
Для статей, опубликованных в наших журналах открытого доступа, IOP Publishing более не требуется от авторов подписания и представления форм передачи авторских прав. На другие наши журналы это правило не распространяется. Мы просим авторов, желающих опубликовать статью в следующих сборниках:
• Journal of Physics: Conference Series (JPCS)
• IOP Conference Series: Materials Science and Engineering (MSE)
• IOP Conference Series: Earth and Environmental Science (EES)
подавать на публикацию статьи, только если все авторы статьи полностью согласны с условиями Лицензионного соглашения. Все статьи, представленные нам для публикации в указанных выше сборниках, будут опубликованы в соответствии со следующими условиями.

Лицензионные условия
Отправляя свои статьи Организатору конференции, вы, как автор/представитель всех авторов, предоставляете право IOP Publishing Ltd бесрочно, эксклюзивно использовать авторские материалы всеми способами, включая воспроизведение и распространение статьи для общественности в соответствии с условиями Creative Commons Attribution (CC BY) (http://creativecommons.org/licenses/by/3.0/) и любое другое использование, которое IOP может выбрать по всему миру, всеми средствами, средствами массовой информации, известными или неизвестными на дату представления, Организатору конференции.
Согласно настоящей лицензии авторские права не передаются, остаются у авторов или их работодателей.
Авторы не могут предлагать статью другому издателю, если статья не отозвана автором (авторами) или не отклонена IOP.
После публикации статья может быть повторно использована в соответствии с условиями соответствующей лицензии Creative Commons Attribution (CC BY), включая требуемую информационную ссылку для цитирования (в рамках электронного использования необходимо включить ссылку на онлайн-реферат статьи на IOPscience), ссылку на лицензию Creative Commons Attribution (CC BY) и указания на то, были ли внесены какие-либо изменения в опубликованную ранее статью.
Предоставляя эту лицензию, автор гарантирует, что статья, которую он/она представляет, является его/ее оригинальной работой, не была опубликована ранее (за исключением диссертации, о чем должно быть сообщено организатору конференции в письменном виде), все указанные авторы в достаточной степени участвовали в разработке и написании статьи, получили окончательный вариант документа, согласились с его представлением и взяли на себя ответственность за него, представление статьи было по мере необходимости согласовано администрацией учреждения, в котором исследование проводится или было проведено.
Предоставляя эту лицензию, автор также гарантирует, что он/она действует от имени всех авторов статьи, которые также понимают, что статья не нарушает какие-либо права третьих лиц, в ней нет ничего клеветнического, все фактические утверждения в меру знаний и убеждений авторов истинны и/или основаны на достоверных исследованиях, проведенных в соответствии с принятыми нормами, и все необходимые разрешения были получены.

Презентация ва видеомаърузалар

Нашр этиш учун мақолаларни тақдим этган анжуман иштирокчилари учун иштирок этиш шакли шахсан иштироки, онлайн тақдимот ёки видео тақдимотлардан иборат бўлиши мумкин. Анжуманда иштирок этган маърузачиларга сертификат ва дипломлар берилади. Анжуман тиллари: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.
Қўшимча маълумонлар учун
Россия: Красноярск шаҳри Урицкий кўчаси 61 уй, 101 хона, ОУ «ККДНиТ»
Ворошилова Анна Анатольевна, Телефон: +7 999 318 33 34 E-mail: krasnio@bk.ru

Ўзбекистон: Бухоро муҳандислик-технология институти, Бухоро шаҳри Қ.Муртазоев кўчаси 15 уй,

Аброров Акбар Саидович, Телефон: +998 90 611 5005 E-mail: abrorov1975@mail.ru, apitech.2022@gmail.com

Турар жой

Buxoroda tavsiya etilgan mehmonxona: Faxridin mehmonxonasi.

Mehmonxonani bron qilish uchun Abrorov Akbar Saidovich bilan bog'laning: abrorov1975@mail.ru,

+998 90-611-50-05 (xabar, viber, telegram)

Made on
Tilda